Мақола

862 02/10/2023

Террорчилардан бирининг шахси аниқланган, иккинчи террорчининг шахсини аниқлаш бўйича ишлар давом этмоқда.

Туркия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Эрликаянинг сўзларига кўра, кеча, 1 октябрь куни вазирликнинг хавфсизлик бош бошқармаси дарвозасига келган икки террорчи портловчи мосламани ишга туширган.

CNN Türk хабар беришича, воқеа жойига кўп сонли полиция ва тиббиёт бригадалари етиб келган.

Турли манбаларнинг қайд этишича, портлашдан олдин бир нечта ўқ узилган, бироқ бу маълумот ҳали тасдиқланмаган.

Шунингдек, у ҳодиса натижасида икки нафар полициячи турли даражадаги тан жароҳатлари олгани қайд этилди.

Туркия Ички ишлар вазирлиги Анқарадаги теракт ижрочиларидан бири республикада тақиқланган Курдистон ишчилар партияси (РКК) аъзоси эканлигини маълум қилди.

“Текширув давомида террорчилардан бирининг шахси аниқланди. У РКК бўлгинчи террорчи гуруҳига аъзо бўлган. Иккинчи террорчининг шахсини аниқлаш бўйича ишлар давом этмоқда”, — дейилади вазирлик хабарида.

Ички ишлар вазирлиги теракт жойидан 9,7 кг С-4 портловчи моддалари, 3 та қўл гранатаси, битта граната, 1 та овоз ўчиргичли Glock тўппончаси ва иккита автомат топилганини маълум қилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация