Мақола

646 16/12/2022

Туркия январь ойидан бошлаб мамлакатга дам олиш учун келаётган сайёҳлардан 2% турар-жой солиғини ундиради. Туркия янги йилдан бошлаб сайёҳлардан турар-жой солиғини ундиради, деб хабар бермоқда NTV телеканали.

Гап меҳмонхоналарда, курорт посёлкалари, бутик-меҳмонхоналарда, мотелларда, пансионатларда, қишлоқларда, тоғдаги уйларда ва кемпингларда қоладиганлар ҳақида бормоқда.

“Ушбу ставка икки фоизни ташкил этади. Жамоатчилик меҳмон уйлари, дам олиш базалари ва оромгоҳлар ҳам солиққа тортилади, турар жой бинолари бундан мустасно”, дейилади хабарда.

Бироқ талабалар  учун ётоқхона, хостеллар ва оромгоҳларда жойлаштириш хизматлари ушбу тўловдан озод этилади. Хорижий давлатларнинг дипломатик хизмати ходимлари ҳам уни тўламайди. Бу ҳақда РИА.ру хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация