Мақола

1 672 10/05/2023

Россияликлар Туркияда сайёҳ сифатида яшаш учун рухсатнома олиш ва уни узайтиришда муаммоларга дуч келишмоқда. Деярли барча ҳудудларда яшаш учун рухсатномаларни рад этишлар фоизи кескин кўпая бошлади ва яшаш муддатини узайтириш Туркияга кўчиб келган русларнинг аксарияти учун энг оғриқли масалага айланди.

Муаммолар Россия Федерациясидан келган муҳожирлар яшайдиган барча йирик шаҳарлар:  Истанбул, Анталья, Кемер, Бодрум, Мармарис ва бошқаларда қайд этилган. Туркиядан виза бўйича маслаҳатчининг сўзларига кўра, муаммо кенг тарқалган ва шаҳар маъмуриятининг ҳар бир минтақада яшаш учун рухсат олиш учун ҳужжатларга қўядиган талаблари ҳар хил бўлиши мумкин. Энди кўп россияликлар сайёҳлик эмас, балки бошқа яшаш рухсатномаларини, масалан, кўчмас мулк сотиб  олишга ҳаракат қилмоқдалар.

Туркиянинг бошқа сайёҳлик шаҳарларида яшаш учун рухсатномалар билан боғлиқ вазият ҳам мураккаблашмоқда, маҳаллий маъмуриятлар яшаш учун рухсатномани узайтириш учун кўпроқ ҳужжатларни, шу жумладан турк банкларининг ҳисоб рақамига ойлик тушумлари бўлган кўчирмаларни талаб қилмоқда. Одатда уч кишидан иборат оила учун бу ойига тахминан 2000 долларни ташкил қилади.

Сайёҳларнинг яшаш учун рухсатномаси жуда кенг тарқалган ва у билан мамлакатда бир йилгача қолишга рухсат берилар эди. Уни олиш учун илгари фақат кўчмас мулкни ижарага олиш ва маҳаллий суғурта қилиш керак эди, холос.

Ўтган йили руслар Туркияда чет эллик харидорлар орасида кўчмас мулк бозорининг  тўртдан бир қисмини сотиб олиб, энг олдинги ўринни эгаллаган эди. Улар Туркияда 16 000 дан ортиқ кўчмас мулк сотиб олишган, бу бир йил олдингига қараганда уч баробар кўп.

Россияликлар томонидан берилган яшаш учун рухсатномалар сони 153 мингтани ташкил этди ва бу ҳам Туркиядаги барча хорижий фуқаролар орасида рекорддир.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация