Мақола

373 02/11/2023

Туркия туристларга ижарага берган шахслар учун янги қоидалар жорий қилди. Энди уй-жойни қисқа, 100 кундан камроқ муддатга ижарага бериш учун Маданият ва туризм вазирлигидан рухсат олиш керак. Ушбу тартибни бузган уй эгалари жаримага тортилиши мумкин.

Қонун ҳукуматнинг расмий нашри Resmi Gazete’да эълон қилинди.

Қонун туристлар билан ижара шартномасини тузишдан олдин мулк эгаларидан рухсат олишни талаб қилади. Туристик мақсадларда ижарани рўйхатдан ўтказиш учун ижарага олинган мулкка кириш жойига махсус белги қўйиш талаб қилинади.

Рухсатномаларни Маданият ва туризм вазирлиги, шунингдек, вилоят ҳокимликлари беради. Ушбу янги талаблар 100 кундан ортиқ ижарага олинган мулкка тааллуқли эмас.

Ушбу қоидаларни бузганлик учун ҳар бир ноқонуний ижарага олинган бинолар учун 100 минг турк лирасидан (жорий курс бўйича тахминан 330 минг рубл) жарималар назарда тутилган. Такрорий қоидабузарликлар учун жарималар 500 мингдан 1 миллион турк лирасигача (тахминан 1,65 миллиондан 3,3 миллион рублгача) бўлиши мумкин.

Маълумотларга кўра, “парда ортидаги туризм”, яъни, хорижликларнинг кўплаб квартираларни сотиб олиб, уларни ижарага бериб, ноқонуний меҳмонхоналар ташкил қилиши ҳам муаммо ҳисобланади. Бундай ижаралар лицензияланмаган, бу эса солиқ ва хавфсизлик хавфини келтириб чиқарган. Бундай қилган чет элликлар орасида руслар ҳам бўлган.

Туркия Статистика Институти (Turkstat) маълумотларига кўра, 2023 йил сентябр ойида Россия фуқаролари Туркияда 722 та турар-жой мулкини сотиб олган, эронликлар (327) иккинчи ўринни эгаллашди. Ироқликлар (191), немислар (148) дона кўчмас мулк сотиб олишган. Бешинчи ўринни 122 та объектни сотиб олган бўлса, улардан кейинги ўринда қозоқлар (121).

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация