Мақола

989 15/09/2022

Бу  қарорнинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган. Туркия Туркманистон билан аввалроқ Ашхобод расман сўраган виза режимини вақтинча жорий қилди. Тегишли қарор 14 сентябрда ҳукумат газетаси “Resmî Gazete”да эълон қилинди.

Туркманистон фуқароларининг Туркия Республикасида бўлиш қоидаларини тизимли асосда такомиллаштириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Туркманистон томони 3 сентябрда Туркия Республикаси давлатига Туркманистон фуқаролари учун вақтинчалик режим жорий этиш илтимоси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар беради.

«Хроники Туркменистана» нашрининг ёзишича, 1 июль куни Ашхободда Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Туркия вице-президенти Фуат Ўқтай ўртасида бўлиб ўтган учрашувда виза режимини жорий этиш масаласи муҳокама қилинган.

«Бутун туркийтилли дунё бизга эркин, визасиз келади ва биз ҳеч кимни чекламоқчи эмасмиз», – деган ўшанда Фуат Ўқтай.

Шунга қарамасдан, Turkmen.news нашрининг ёзишича, август ойи бошида Туркманистон фуқароларига Туркияга визасиз киришга рухсат берилмаган, деб ёзади fergana.media нашри.

ОАВ хабарларига кўра, Ашхободда Туркия визаси учун аризаларни қабул қиладиган идора  сентябрь ойи давомида  очилиши керак. Керакли ҳужжатлар тўплами дастлаб Туркманистон миграция хизматига ўтказилади, сўнгра маъқулланса, Туркия консуллигига виза муҳри қўйиш учун юборилади.

Туркия COVID-19 пандемиясидан олдин Туркманистон учун бир вақтнинг ўзида визасиз режим ва тўғридан-тўғри рейсларга эга бўлган дунёдаги ягона давлат эди, деб ёзади Turkmen.news сайти. Шунинг учун ушбу мамлакат туркман меҳнат муҳожирлари орасида жуда машҳур.

Қабул қилинган фармон билан 2007 йилда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йилда қабул қилинган, туркман фуқароларининг Туркияда 30 кунгача туристик мақсадларда визасиз қолишга рухсат берувчи қарорини бекор қилинади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация