Мақола

595 17/07/2023

Илгари фақат ўнтасида бўлган тақиқ Истанбулнинг барча туманларига жорий қилинди.

Туркия ҳукумати Истанбулнинг барча туманларида яшаш учун рухсатнома беришни тўхтатди, ўтган йилнинг октябр ойидан буён бу амалиёт уларнинг ўнтасида амалда бўлган бўлса, март ойида у барча 39 туманга жорий этилган эди, деб ёзади

Энди яшаш учун рухсатномани фақат алоҳида ҳолатлар туфайли мамлакатга келганлар олишлари мумкин. Буларга ҳаёт учун хавф, соғлиқ, таълим ва халқаро савдога оид ҳолатлар киради.

Туркия расмийлари миграция кучайиб бораётгани сабабли шундай чоралар кўрмоқда. Маълумотларга кўра, расмий аҳолиси 15,9 миллион киши Истанбулда деярли 1,3 миллион хорижлик истиқомат қилади, деб ёзади газета. Шаҳарда истиқомат қилувчи хорижликлар сони бўйича Сурия фуқаролари етакчилик қилмоқда (535 мингдан ортиқ киши).

Шунингдек, газетанинг ёзишича, ижарачилар ва ноқонуний муҳожирларни қабул қилувчи меҳмонхоналарга нисбатан текширувлар кучайтирилган. Агар биринчи қоидабузарликлар учун жарима белгиланса, учинчи мартадан кейин меҳмонхонанинг лицензияси бекор қилиниб, манзил муҳрланади. Бу қамоқ муддати ҳам бўлиши мумкин.

Ўтган йили ёзда Туркия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Сулаймон Сойлу 1 июлдан бошлаб мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида у ерда истиқомат қилувчи хорижликларнинг рухсат этилган сони 20 фоизгача (бундан аввал квота 25%) чекланганини маълум қилган эди. 1,2 мингга яқин турар-жой майдони муҳожирлар учун ёпилган. Сойлунинг қайд этишича, бу ҳам бошпана беришга, ҳам яшаш учун рухсатнома беришга тегишли.

Агар сотиб олинган кўчмас мулк объектининг нархи аҳолиси 500 минг кишидан кам бўлган шаҳарлар ёки шаҳарчаларда ва мамлакатнинг энг йирик шаҳарларида 75 000 АҚШ долларидан ортиқ бўлса, Туркияда икки йиллик яшаш учун рухсатнома олиниши мумкин. Шунингдек, яшаш учун рухсатнома узоқ муддатли ижарага берилиши мумкин.

Ўтган йилнинг декабр ойи охиридан бошлаб россияликлар ижара шартномалари асосида яшаш учун рухсат олишда қийинчиликларга дуч кела бошлади.

Туркия миграция департаменти маълумотларига кўра, ўтган йили яшаш учун рухсатномалар сони бўйича россияликлар етакчи бўлган: хорижликларнинг умумий сонидан (1 миллион 354 минг кишидан ортиқ) 153 мингдан ортиғи Россия фуқаролари бўлса, 131 минг нафар сурияликлар иккинчи ўринни эгаллаган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация