2022 йилнинг 1 июнидан бошлаб янги ваколатхоналар очилиши маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 март санасида қабул қилинган ПҚ-149-сон қарорига биноан жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб Туркия Республикаси ва Қозоғистон Республикасининг маълум ҳудудларида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналари ташкил этилмоқда.
Қозоғистон Республикасининг Туркистон областида ваколатхона ташкил этилади ва ушбу ваколатхона қўшимча равишда Жамбул ҳамда Қизил-Ўрда областларига чизмат кўрсатади.
Туркиядаги янги ваколатхона эса Истанбул шаҳрида фаолиятини бошлайди ва қўшимча равишда Бурса, Измир ҳамда Антальядаги меҳнат муҳожирларига хизмат кўрсатади.
Ваколатхоналарни ташкил қилиш жараёни жорий йилнинг 1 июнидан бошланиши маълум қилинган. Якунланиш жараёни эса 2022 йилнинг декабр ойигача давом этиши мумкин.
Эслатма: Янги ваколатхоналар ишга тушгач уларнинг жойлашиш ўринлари ва боғланиш рақамлари бўйича маълумот берилади.
Аввалроқ, Россиянинг маълум ҳудудларида Миграция агентлигининг 10 та янги ваколатхонаси очилиши ҳақида хабар бергандик.