Мақола

1 405 08/11/2023

Истанбулнинг Картал кўчасида кетаётган Ўзбекистон фуқароси 46 ёшли Зайниддин Назаров тўсатдан йиқилиб тушган ва шифохонага етказилганига қарамай вафот этган. Тергов давомида полиция ходимлари Назаров тирбандликда жанжаллашган икки ҳайдовчидан бири томонидан тасодифий отишма натижасида отиб кетганини аниқлади.

Назаровга тез тиббий ёрдам ходимларини чақирган шахс отишма ҳақида билмаслигини айтган.

Ходимлар зудлик билан ҳудуддан видеокузатув камераси тасвирларини йиғишди ва воқеа жойи яқинида ўтган автомобил  аниқланди. Унинг уйидан лицензиясиз қурол топилган. Бироқ текширувдан сўнг бу одам ўқ узмагани аниқланган.

Полиция видеолавҳаларда воқеа содир бўлган жойга яқин жойда ҳаракатланаётган бошқа автомобилни ҳам текширган. Автомашина ҳайдовчиси ўз кўрсатмасида тирбандликда ҳаракатланаётганда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетаётган ҳайдовчи билан жанжаллашишгани, ҳайдовчининг ёнида турган шахс қуролни чиқариб, беихтиёр ўқ узганини айтган.

Автомобилнинг давлат рақами аниқланиб, ҳодисада қатнашчилари излаб топилган. Уларнинг икки нафари Анталяда, бири Пиндикда қўлга олинган. Текширувларда қотилликда қўлланилган қурол топилмаган. Текширувдан сўнг уч нафар гумонланувчи ҳам суд биносига олиб кетилди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация