Maqola

853 13/06/2022

Тартиб 1 июлдан кучга киради.

Туркия Ички ишлар вазирлиги миграция бош бошқармаси  11 июнь куни хорижликларни рўйхатга олиш мумкин бўлмаган ҳудудлар 781 тадан 1200 тага кўпайтирилгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда “Туркиядаги ўзбеклар” телеграм канали хабар бермоқда.

Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу ўз нутқида, «2022 йил 1 июлдан бошлаб биз 25 фоиздан 20 фоизгача ставка қўллашга қарор қилдик. Шу тариқа, 781 та маҳалла 1200 та маҳаллага кўпайди ва 1200 та маҳалла вақтинчалик муҳофаза мақоми ва яшаш учун рухсатномага ёпилди”, – деган.

Эндиликда ушбу 1200 ҳудудда хорижликлар рўйхатдан ўта олмайди, чунки бу ҳудудларда 25% лик квота аллақачон тўлиб бўлган.

Аввалги таъқиқ қўйилган ҳудудлар рўйхатини Migrant.mobi сайтидан кўришингиз мумкин.

Аввалроқ, Туркия Ички ишлар вазирлиги миграция бош бошқармаси хорижликларни рўйхатга олиш мумкин бўлмаган ҳудудлар эълон қилингани, унга кўра, Туркиянинг турли вилоятларидаги 781 та маҳаллада хорижликларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш тақиқлангани ҳақида хабар қилинган эди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya