Мақола

1 143 04/01/2023

2023 йилда Туркияда хорижлик ишчини рухсатсиз ёллаган иш берувчилар ва рухсатномасиз ишлаган фуқаролар учун жарималар миқдори оширилади.

Туркияда чет элликларни махсус рўйхатдан ўтказмасдан ишга ёллаган корхона ва ташкилот раҳбарлари учун 2023 йилда жарима миқдори оширилади. Жарима суммасмининг ўсиши 2022 йилдагига нисбатан 123% ни ташкил этади.Чет эл фуқаросини рухсатномасиз ишга олган иш берувчи ёки унинг вакили ҳар бир чет эл фуқароси учун 35 815 лира жарима тўлаши керак бўлади. Чет элликларнинг ўзлари  ҳам бундай вазиятда жазо олади ва шунингдек мамлакатдан депортация қилинади.

  • Мамлакатда рухсатномасиз ишлаётган чет эллик учун жарима миқдори -14 384 лирани ташкил этади.
  • Ўз-ўзини банд қилган хорижликдан ишлаш учун рухсатномаси бўлмаган ҳолларда 28 655 лира жарима ундирилади.

Туркия Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда мамлакатда ишга жойлашиш учун мурожаат қилган чет эллик фуқароларнинг деярли барчаси масъул ташкилотдан ижобий жавоб олишиб, меҳнат қилиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Мазкур идора чет эл фуқароларини ва шунингдек,турк иш берувчиларини қонунчиликка қатъий амал қилишга чақириб, Туркияда норасмий ишлаш тақиқланганини эслатади. Бу ҳақда “RestProperty.ru” интернет-нашри хабар қилди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация