Мақола

543 30/10/2022

Туркиянинг Меҳнат ва ижтимоий хавфсизлик вазирлиги хорижликларнинг ишлаш рухсатисиз ишлашини тартибга солувчи циркуляр (ёзма фармойиш) чиқарди.

Фармойишга кўра, спортчилар, хорижлик фермерлар ва тадқиқотчилар ушбу имтиёздан фойдалана оладилар. Энди улар Туркияда рухсатномасиз ишлашлари мумкин.

Бу имкониятдан:

? Мавсумий деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланадиганлар 6 ой;

? Хорижлик спортчилар шартнома муддати тугагунга қадар;

? Тадқиқотчилар икки йилгача фойдалана олади.

Бундан ташқари:

? Илмий, маданий ва санъат соҳаларида ишлайдиган хорижликлар бир ойгача;

? Талаба алмашинув дастурлари доирасида стажировка ўтайдиган хорижликлар тўрт ойгача

? Туроператор вакили сифатида ишлаётган чет элликлар саккиз ойгача ишлаш рухсатномасиз ишлашлари мумкин.

Циркулярга кўра, нафақат чет эллик спортчилар, балки мураббийлар, спорт шифокорлари, спорт массажчилари ва шунга ўхшаш спорт ходимлари ҳам ишлаш учун рухсатномалардан озод қилинади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация