Мақола

1 607 19/04/2023

Туркияда қонуний ишламоқчи бўлсангиз, рухсатномангиз бўлиши керак (çalışma izni).

Туркияда камида 6 ойлик яшаш учун рухсатномангиз (ikamet izni) бўлса, Туркия ҳудудида ишлаш рухсатномаси олишингиз мумкин. Буни ишчи визаси билан адаштирманг, виза Туркиядан ташқарида берилади ва яшаш учун рухсатнома талаб қилинмайди.

Соддароқ қилиб айтганда Туркияга келганингиздан кейин ишга киришингиз учун яшаш учун рухсатномани олишингиз талаб қилинади. Туркияга ишчи виза билан келсангиз тўғридан-тўғри ишлаш рухсатномангиз бўлади ва яшаш рухсатномаси сизга керак бўлмайди.

Маълумот учун Туркия ҳудудида яшаш учун рухсатнома (ikamet izni), турист, оилали бўлиш, ижарага уй олиш ёки кўчмас мулкка эга бўлиш кабилар у ерда ишлаш ҳуқуқини бермайди!

Фуқаронинг ишлашга рухсатномаси бутун оилага тааллуқли эмас. Лекин мигрантнинг ишлаш рухсатномаси бўлса унинг оила аъзоси оилавий яшаш учун рухсатнома олиш ҳуқуқига эга бўлади. Ишлаш рухсатномаси (çalışma izn) сизга иш берувчи томонидан берилади.

Яъни:

▪ Сизни ишга олишга ва ишлаш учун рухсатнома беришга тайёр иш берувчини топишингиз керак.

▪ Иш берувчи билан шартнома тузишингиз керак.

▪ Иш берувчи сиз учун ишга рухсат олиш сўровини юборади.

▪ Сизга ишлаш учун рухсатнома берилганлиги ҳақида жавоб оласиз.

▪ Белгиланган муддатда сизга ишга рухсатнома картаси келади ва ундан кейин сиз ишлашингиз мумкин!

▪ Иш рухсатномаси учун барча тўловларни иш берувчи қилади.

Синов муддатида рухсатномасиз ишлаш тақиқланган. Бундан ташқари, иш рухсатномасини кутаётганда ҳам ишлай олмайсиз.

Агар сизни ишлаш учун рухсатномасиз иш жойида қўлга олишса сизга ва иш берувчингизга жарима, бундан ташқари, яшаш рухсатномангиз бекор қилиниши ва 5 йил давомида Туркияга киришни тақиқлаш чоралари кўрилиши мумкин.

Чет элликлар Туркияда қуйидаги соҳаларда ишлаши мумкин эмас: Ветеринария шифокорлари, фармацевтлар, стоматологлар, адвокатлар, нотариуслар, хусусий қўриқчилар, туризм соҳасида гидлар, божхона, денгиз маҳсулотлари экспорти ва хусусий клиникаларда.

Бу соҳаларда ишлаётган ўзбекларни кўрганмиз деб айтишингиз мумкин. Бундай ҳолда улар Туркия фуқаролигини олган ёки ноқонуний фаолият юритаётган мусофирлар бўлиши мумкин.

Ишлашга рухсатнома олиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар:

▪ Яшаш учун рухсатнома камида 6 ой (тугашига 6 ой қолиши назарда тутилмаган, муддати тугаман бўлиши керак)

▪ Меҳнат шартномаси

▪ Паспорт нусхаси

▪ Расмий идоралар томонидан тасдиқланган диплом ёки вақтинчалик мактабни тамомлаганлик ҳақидаги гувоҳноманинг турк тилига таржимаси билан нусхаси.

Диплом профессионал хизматлар соҳасида ишлайдиган чет элликлар ва вазирлик зарур деб ҳисоблаган касбларда ишлайдиган чет элликлар учун талаб қилинади.

Маиший хизматларда диплом тақдим этиш шарт эмас, охирги битирган таълим муассасасининг гувоҳномаси етарли.

Керакли ҳужжатлар ҳақида батафсил маълумот бу ерда.

Агар сизда ишлаш учун рухсатнома бўлса, яшаш учун рухсатномани узайтиришингиз шарт эмас. Ишлаш рухсатномаси яшаш рухсатномангизни ўринини босади.

Ишлаш рухсатномаси билан бир жойда 5 йил узлуксиз ишлагандан сўнг, фуқароликка ариза бериш ҳуқуқингиз бўлади. Фақат сиз фуқароликни олгунча ҳам ўша жойда ишлаб туришингиз талаб қилинади.

Манба: “Туркиядаги ўзбеклар” телеграм канали.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация