Maqola

1 438 22/02/2022

Туркияда ижара шартномасини тузиш аввалгига қараганда бирмунча мураккаблашди.

Натижада Туркияда яшаб, ишлаб келаётган меҳнат мигрантлари, хусусан, ўзбекистонлик ватандошлар учун ўзига хос “бош оғриқ” бўлди дейиш мумкин. Гап шундаки, 2022 йил 15 февралдан бошлаб Туркияда уй-жой ижараси шартномасини тузишнинг янги қоидалари кучга кирган, деб ёзмоқда “Туркиядаги ўзбеклар” Телеграм канали.

Янги қоидаларга кўра, ижара шартномаси уй эгаси ва ижарачи томонидан бевосита нотариус иштирокида имзоланади. Бундан аввал, ижара шартномаси уй эгаси ва ижарачи ўртасида эркин шаклда имзоланган, сўнгра нотариус томонидан тасдиқланган.

Ижара шартномасида ижарага берувчи ва олувчининг паспорт маълумотлари, уй манзили, ижара шартлари, ижара миқдори ва бошқа шартларга доир бандлар киритилган. Чет эл фуқароси ҳужжатни расмийлаштириш учун фуқаролик паспортининг таржимасига эга бўлиши керак. Бундан ташқари, у турк тилини билмаса, расман таржимон бўлиши ҳам зарур.

Шунингдек, рўйхатдан ўтиш жараёнининг ўзи ҳам қимматлашгани айтилмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya