Мақола

1 131 27/09/2022

Туркияда чет элдан сотиб олинган телефонлар 120 кун давомида рўйхатдан ўтмаган ҳолда ишлатилиши мумкин, кейин эса улардан фойдаланишни давом эттириш учун паспорт ва IMEI- кодларни рўйхатдан ўтказиш талаб қилинар эди.

Бироқ, Covid-19 даврида халқаро саёҳатлар қийинлашгани инобатга олиниб, пандемия даврида 120 кунлик муддат 365 кунгача узайтирилганди. Ҳозирда ушбу амалиёт тугади ва рўйхатдан ўтмаган телефонлардан фойдаланиш муддати яна 120 кунгача қисқартирилди.

Бундан буён Туркияда 120 кундан кейин хориждан олиб келинган телефонлардан фойдаланиш учун паспорт билан IMEI-ни рўйхатдан ўтказиш керак бўлади. Электрон ҳукуматдаги BTK IMEI KAYDET хизматидан фойдаланиб, телефонингизнинг IMEI-ни рўйхатдан ўтказишингиз мумкин.

Рўйхатдан ўтказиш учун хизмат нархи 2849 лира (156 доллар). Туркияда телефонингиз ёпилиб қолмаслиги учун бу суммани тўлаб қўйишингиз керак.

Хорижий фуқароларнинг қурилмаларини қандай рўйхатдан ўтказиш керак?

Агар 18 ёшдан ошган хорижлик “Чет эллик шахс рақами”га эга бўлса (икаметизни рақами), ПТТдан олинган электрон ҳукумат пароли билан электрон ҳукумат орқали рўйхатдан ўтказишлари мумкин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация