Мақола

812 22/06/2023

15 июнь куни АҚШ Давлат департаменти дунёдаги одам савдоси бўйича йиллик ҳисоботини эълон қилди. Ҳужжатда 188 давлатга оид маълумотлар мавжуд.

95 саҳифалик ҳисоботнинг асосий қисми одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича тавсияларга бағишланган.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг айтишича, 2022 йилда 27 миллион қурбондан атиги 115,3 минг кишининг шахси аниқланган.

Ҳисоботда, шунингдек, Туркиянинг одам савдосига барҳам бериш бўйича стандартларга тўлиқ жавоб бермаётгани, аммо бу йўналишда сезиларли саъй-ҳаракатлар олиб борилаётгани қайд этилган.
Маълум қилинишича, Туркияда одам савдоси қурбонлари асосан Марказий ва Жанубий Осиё, Шарқий Европа, Озарбайжон ва Суриядан келган фуқаролардир.

“2023 йилда Туркияда аниқланган 345 қурбоннинг аксарияти сурияликлар (108), ўзбеклар (57), афғонлар (33) ва қирғизистонликлар (15)”, — дейилади ҳисоботда.

2020 йилда Туркияда одам савдосининг 282 қурбони расман аниқлангани хабар қилинганди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация