Дузже шаҳрида ўзи ишлаган фабрикада парда тикувчи машина тортиб кетган Ўзбекистон фуқароси Дониёр Машрабов вафот этди. У 20 ёшда эди.
Бейкей саноат зонасидаги парда ишлаб чиқарувчи заводда ишловчи Ўзбекистон фуқароси Дониёр Машрабовни парда тикувчи машина тортиб кетган. Вазиятни пайқаб, машинани тўхтатган ҳамкасблари “112” тез ёрдам хизматига қўнғироқ қилган.
Дониёр Машрабов тез ёрдам машинасида Отатурк номидаги давлат шифохонасига етказилган, бироқ уни сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.
Воқеа юзасидан тергов бошланган.
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан тақдим этилган маълумотлар бўйича 2021 йилда хорижда вафот этган 518 нафар фуқаронинг жасади Ўзбекистонга олиб келинган.
Марҳумларни Аллоҳ раҳматига олсин!