Мақола

723 07/02/2023

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахбороти.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида сафарбар этилган Ўзбекистон республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари Ҳатай вилоятининг Овакент қишлоғида қидирув-қутқарув ишларини бошлади. Бу ҳудудда асосан 10 мингдан кўп этник ўзбеклар истиқомат вилади.

Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги Элчихонаси ва Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси томонидан фуқароларимизни табиий офат ҳудудларидан хавфсиз жойларга кўчириш ва мамлакатимизга олиб келтишга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 3-6 феевраль кунлари Каҳраманмараш шаҳрида 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида эркин кураш бўйича халқаро мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси Туркия томони билан ҳамкорликда Анқарадаги таълим марказига вақтинчалик жойлаштирилди ва уларни Ўзбекистонга қайтариш масалалари ишлаб чиқилмоқда.

2023 йил 7 февраль (Тошкент вақти билан) соат 10:00 ҳолатига кўра, зилзила оқибатида Малатья провинциясида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлганини афсус ва чуқур қайғу билан қайд этамиз. Ташқи ишлар вазирлиги марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ўз ҳамдардлигини билдиради.

Бундан ташқари, тўрт нафар ҳамюртимиз бедарак йўқолган. Уларни топиш бўйича тезкор қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳозирда зилзила оқибатида зарар кўрган фуқароларимизга тегишли ёрдам кўрсатиш ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги Элчихонаси қошида 24 соат фаолият юритадиган штаб ташкил этитлган бўлиб, унга қуйидаги рақам орқали мурожаат қилиш мумкин:

+90-538-035-85-34.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Навигация