607 24/10/2023

Туркияда кўчмас мулк сотиб олаётганда яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) олиш учун зарур бўлган минимал миқдор 50–70 минг доллардан 200 минг долларгача оширилмоқда.

Янги қоидалар 16 октябрдан кучга кирди. Маълумотни халқаро кўчмас мулк брокери Tranio  ҳам тасдиқлаган. Бу ҳақда турк оммавий ахборот воситалари ҳам хабар тарқатди.

Илгари хорижликлар Истанбул, Анқара ва Анталияда 75 минг доллар ва бошқа шаҳарларда 50 минг долларлик кўчмас мулк сотиб олаётганда Туркияда яшаш учун рухсатнома олиши мумкин эди. Энди энг кам миқдор мамлакатнинг барча шаҳарларида 200 минг долларгача ошди. “Бу ҳолатда фақат битта мулк ҳисобга олинади. Янги қоидалар 2022 йил 26 апрелдан 2023 йил 16 октябргача бўлган даврда уй-жойга эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома олган шахсларга таъсир қилмайди”, — деди Mayalanya Group директорлар кенгаши раиси ўринбосари Мила Гребеншикова.

Унинг фикрича, бу кескинлашув Туркия расмийларининг хавфсизликни таъминлаш, тўловга лаёқатсиз хориж фуқаролари миграциясини тўхтатиш ва этник яхлитликни сақлаш истаги билан боғлиқ.

“Туркия анча нотинч давлатлар билан чегарадош. Ҳозирги вазиятда миграция кучайишини тахмин қилиш мумкин”, – дея тушунтирган эксперт. Инвестициялар учун чегарани кўтариш мамлакатга фақат кўчмас мулк сотиб олишга, ишлашга ёки бизнес яратишга қодир бўлганлар келишини билдиради. Янгиликнинг яна бир сабаби Туркия иқтисодиёти билан боғлиқ бўлиб, у энди солиқларга муҳтож, дея қўшимча қилди у.

Бу кўчмас мулкка бўлган талабга қандай таъсир қилади?

Яшаш учун рухсат олиш учун кўчмас мулкка сармоя миқдорининг ошиши талабнинг пасайишига олиб келади. Мила Гребеншикованинг сўзларига кўра, бу биринчи навбатда Анталия ва Аланияга таъсир қилади. Чунки у ерда нархлар пастроқ. Истанбул, Измир, шунингдек, Бодрум каби шаҳарларда нархлар аллақачон 200 мингдан кўтарилиб кетган.

Мамлакат статистика идораси маълумотларига кўра, сентябр ойида россияликлар Туркияда 722 та кўчмас мулк объектларини сотиб олишган – бу ўтган йилнинг сентябрига нисбатан 40 фоизга кам.

Tranio маълумотларига кўра, 2023 йилнинг август ва сентябр ойларида Туркия Россиядан келган мижозларнинг 7 фоизи томонидан кўчмас мулк сотиб олиш масаласи кўриб чиқилган. Туркияда сотиб олишнинг асосий мақсадлари – ижара ва мавсумий дам олиш учун кўчмас мулкка сармоя киритиш, шунингдек, “олтин паспорт” олишдир.

2022 йилдан буён россияликлар хорижликлар орасида Туркияда кўчмас мулкка бўлган талаб бўйича етакчилик қилмоқда. Сентябр ойида Россия фуқаролари Туркиядаги квартиралар ва уйлар билан тузилган битимлар сони бўйича Эрон, Ироқ ва Германия фуқароларидан ўзиб кетишди. Бундан ташқари, Россия фуқаролари 2022 йилда Туркияга кўчиб келган хорижликлар улуши бўйича биринчи ўринни эгаллади. Йил давомида Россиядан келган муҳожирлар сони 99786 кишини ташкил этди, уларнинг мамлакатга миграциянинг умумий ҳажмидаги улуши 25 фоизни ташкил этди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация