Икки йиллик узилишлардан сўнг Туркманистон ва Қозон шаҳри (Татаристон Республикаси-РФ) ўртасидаги ҳаво алоқалари тикланди
1 июнда Туркманистон авиакомпаниясинин Boeing -737-800 самолёти маҳаллий вақт билан 16:23 да Қозон аэропортига қўнди. Қозонга парвозлар ҳар ҳафта Ашхободдан – чоршанба кунлари Ашхобод вақти билан соат 14:55 да ( Москва вақти билан 12:55) амалга оширилади. Қозондан Туркманистонга эса Туркманобод аэропортига қайтади.
Мазкур йўналишдаги рейсда учиш истагида бўлганлар сони жуда кўплигидан, авиакомпания вакиллари ҳамманинг ҳам аризаларини кўриб чиқа олмадилар. “Туркманистон” авиакомпаниясининг Россиядаги ваколатхонасининг расмий сайтида, ҳамма аризалар навбат билан кўриб чиқилаётгани эълон қилишди. Улар бир хил мазмундаги хатларни қайта-қайта юбормасликларини сўрашиб, бу ишни секинлаштиришини таъкидлашди.
Эълондаги маълумотларга кўра, 8 июнь куни учадиган навбатдаги рейсга чипталар аллақачон сотиб бўлинган. Кейинги рейслар учун чипта савдоси очилмаган. Навбатдаги учишларга рўйхатда турган фуқароларга самолётлар қачон учиши ва чипта нархи ҳақида қўшимча маълумот берилиши айтилган.
Айни пайтда Туркманистондан Қозонга чипта нархи 8020 манатни (давлат курси бўйича 2291 доллар ёки қора бозор курси бўйича 411 АҚШ долларини) ташкил этяпти. “Хроники Туркменистана” муҳбирларининг айтишларича пандемиядан аввал бир томонга учиш нархи 1300 манат бўлган. Демак учиш қиймати 6 баробар ошган. Бу долларнинг давлат ва қора бозордаги нархининг фарқига тўғри келади.
Turkmen news нашрининг хабарига кўра, Қозонгача чиптанинг нархи тахминан “қора бозор” нархига кўра $400 ни ташкил этяпти. Россияда ҳам чипталар 24-25 минг рубль, яъни тахминан $400 га сотиляпти.
Пандемия бошланганидан сўнг Туркманистон мамлакатга кириш учун чегараларни ёпган эди.