Maqola

1 225 17/11/2022

Илгари юк ташувчилар колонна бўлиб иккита йўлакдан ўтишлари мумкин бўлган.

Туркманистон ҳукумати халқаро юк ташиш учун очилган чегара назорат пунктлари рўйхатини кенгайтирди. Бу ҳақда транспорт вазирлиги хабар берди. 

Бошқа давлатларниннг юк машиналари “Туркманбоши халқаро денгиз порти”, “Ортиқ”, “Сарахас”, “Гарабогаз”, “Олтин асир”, “Дашогуз”, ”Куняургенч”, “Фарап”, “Имомназар”, “Серхетабат” назорат пунктларидан фойдаланишларии мумкин. Постлар кириш, чиқиш ва транзит учун очиқ.

Ҳайдовчилар чегарада COVID-19 вакцинаси сертификати ва вирус учун салбий тестни тақдим этишлари керак. Бундан ташқари, улар постда экспресс тестдан ўтишади.

Агар уларда коронавирус бўлмаса, Туркманистонга киришга рухсат берилади. Уларнинг транспорт воситаларини эса дезинфекция қилиш керак бўлади.

1 июндан бошлаб Туркманистон Ўзбекистон ва Эрон ўртасида юк транзити учун Фарап (Ўзбекистонда-Олот)-Сарахас йўлагини очган. Июль ойида иккинчи Фарап-Ортиқ йўлаги ишга туширилган.

COVID-19 тести ва юк машинасини дезинфекция қилишдан ташқари, ҳайдовчилар Туркманистон ҳудуди бўйлаб йўл полицияси ҳамроҳлигида колонна бўлиб ҳаракатланиши керак бўлган.

Рухсатсиз тўхташ ва машинадан чиқиш тақиқланган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркманистон Ўзбекистонга Туркманбоши порти орқали юк транзитини йўлга қўйишга ёрдам бериши ҳақида маълумот берилган эди.Бу ҳақда Spot uz сайти хабар берди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya