Агар Туркманистонга борсангиз, ниқоб тақишни унутманг. Бу ерда ҳали коронавирус ва бошқа юқумли касалликларга қарши чекловлар тўлиқ бекор қилингани йўқ.
Туркманистон Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати вазирлиги аҳоли ўртасида мавсумий юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича мажбурий чора-тадбирларга ўзгартиришлар киритди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Туркманистонга учаётган ва Туркманистондан транзит орқали ўтувчи йўловчилар рўйхатдан ўтишдан олдин аэропортга келганларида:
“Туркменпортал” ахборот сайтиниг маълум қилишича Туркманистон ҳудудига кириб келаётганлар қуйидаги жамоат жойларида ҳам ниқоб тақишлари шарт:
Ушбу мажбурий қоидалар барчага, жумладан мамалакатга кириб келаётган сайёҳларга ҳам тегишли. Қоидалар фақатгина мактабгача ёшдаги болаларга тааллуқли эмас.
Чораларнинг ўзгариши жаҳон ва минтақадаги эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашуви билан боғлиқ, – деб таъкидлайди “Туркменпортал”.