Мақола

1 205 02/10/2023

Куриль туман марказий шифохонаси ходимлари Рейдово қишлоғи ҳудудида икки кишининг ҳаётини сақлаб қолган тўрт нафар Ўзбекистон фуқаросига жасорат ва қаҳрамонлиги учун чуқур миннатдорчилик билдирди.

“Красный маяк” ижтимоий-сиёсий газетаси ўзининг телеграм-каналида воеа тафсилотларини маълум қилди. Воқеа Рейдово қишлоғи яқинидаги дарё бўйида содир бўлган.

Рейдово қишлоғи яқинида дарё бўйлаб сайр қилиб юрган бола тўсатдан сирғалиб, сувга тушиб кетган. У чўкишни бошлаганда отаси дарҳол ёрдамга шошилган, лекин ўзи сузишни билмаслиги сабабли у ҳам чўкиб кета бошлади. Ғарқ бўлаётганларнинг қичқириғини эшитган ўзбекистонлик муҳожирлар  югуриб келишди.

Улар иккиланмасдан ўзларини сувга ташлаб, чўкаётган ота-болани қутқариб қолишди. Жони омон қолган шифокор ўз қутқарувчиларига шахсан миннатдорчилик билдирмоқчи бўлган, бироқ қаҳрамонлар воқеа жойини тарк этиб бўлишган экан. У воқеани ўрганган ходимлардан уларнинг исмларини билиб олишга муваффақ бўлди.

“Куриль марказий туман касалхонаси ходимлари Ўзбекистон фуқаролари Усмон Мирсалиев, Исломжон Қўчқоров, Усмон Усвалиев, Абдурахим Шокировга бизнинг ходимимиз ва шифокоримизнинг фарзанди ҳаётини сақлаб қолганликлари учун миннатдорчилик билдиради. Агар номлари кўрсатилган фуқароларнинг ёрдами бўлмаганида, фожиа муқаррар, икки кишининг ҳалок бўлиши аниқ  эди”, дейилади хабарда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация