Патентга эга бўлган мигрантлар шуғуллана олмайдиган иқтисодий фаолият турлари сони 36 тага етди
Тверь вилоятида 2023 йил бошидан мигрантларга яна 3 та соҳада ишлаш тақиқланади.
Патент асосида ишлайдиган хориж фуқароларининг ишлаши мумкин бўлмаган иқтисодий фаолият турлари рўйхати кенгайтирилди, деб ёзади SputnikТожикистон.
Ҳуқуқий ахборотлар расмий интернет порталида вилоят губернаторининг қарори эълон қилинди.
Хусусан, автомобиллар, уларнинг эҳтиёт қисмлари ва аксессуарлари савдоси, шунингдек, “хусусий хўжаликларнинг ўз истеъмоли учун маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича фаолияти” тақиқ остида қолди.
Ўтган йилги рўйхат билан солиштирганда янги рўйхат 3 поғонага кўпайди ва ҳозирда 36 та фаолиятни ўз ичига олади.
Мигрантларни иш билан таъминловчи корхоналарга ҳужжат талабларини бажариш учун 3 ой муддат берилди.
Эслатиб ўтамиз, Давлат Думаси депутатлари чет элликларни ишлаш учун ёллашни осонлаштирадиган қонунга ўзгартиришларни кўриб чиқдилар.
Хусусан, федерал қонуннинг мигрантларнинг коммунал хизматда бўлиши мумкин эмаслиги ҳақидаги бандини бекор қилиш режалаштирилмоқда.