Мақола

679 01/12/2022

Тюмень вилоятидаги иш берувчилар 2023 йил 1 мартгача истиснолар рўйхатига киритилмаган чет эллик ишчиларни ишдан бўшатишлари керак.

Тюмень вилоятида чет эл фуқароларининг шаҳар ва унинг атрофидаги автобуслар, таксилар ва ижарага олинган автомашиналар ҳайдовчиси сифатида ишлашига тақиқ бир йилга узайтирилди. Хорижлик фуқаролар шунигдек транспорт хизматларини кўрсатиш ва юк ташиш билан шуғуллана олмайдилар.

Вилоят меҳнат ва бандлик бошқармаси ушбу тақиқ 2015 йилдан бери амалда эканлигини таъкидлади.

Чеклов Россия фуқароларинин транспорт соҳасида ишга жойлашишига устувор шароит яратиш, йўловчилар хавфсизлигини ошириш ва бахтсиз ҳодисалар сонини камайтириш мақсадида жорий этилган.

Мазкур тақиқ ЕОИИга аъзо мамлакатлар –Беларусь, Қозоғистон, Арманистн. Қирғизистон фуқароларига, шунингдек, ишлаш учун рухсатномаси, яшаш учун рухсатномаси (ВНЖ), вақтинчалик яшаш рухсатномаси (РВП) ёки вақтинчалик бошпанага эга бўлган ёки қочоқлик гувоҳномасига эга чет элликларга тааллуқли эмас.

Ватандошларни Россияга кўчиришга кўмаклашиш давлат дастури иштирокчилари ҳам ҳайдовчи бўлиб ишлашлари мумкин.

Тюмень вилоятидаги иш берувчилар 2023 йил 1 мартгача истиснолар рўйхатига киритилмаган чет эллик ишчиларни ишдан бўшатишлари керак.

Манбаа: Коммерсант.ру.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация