Мақола

563 03/11/2023

Тюменда йўловчи ташишда муҳожирлар меҳнатини тақиқлаш бир неча йилдан бери давом этмоқда. Бироқ бундан кимга фойда-ю кимга зиён?

Тюмень вилояти расмийлари мигрантларнинг автобус ва такси ҳайдовчиси, шунингдек, юк ташиш соҳасида ишлашига қўйилган тақиқни узайтиришни режалаштирмоқда.

Корхоналар 2024 йил 1 мартгача чет эллик ишчилар сонини мўътадил  ҳолатга келтириши керак.

Эслатиб ўтамиз, Тюмен вилоятида мигрантлар фаолиятига чекловлар илк бор 2019 йилда киритилган эди. Чет эл фуқароларига жамоат транспорти ва такси хизматларида ишлаш тақиқланди. Ўшандан бери ушбу ҳужжат мунтазам равишда узайтирилиб келинган. Худди шу каби тақиқ 2022 йилнинг ноябрида қабул қилинган эди.

Янгиланган ҳужжат 2024 йил бошидан кучга кириши мумкин. У губернатор Александр Моор томонидан имзоланиши керак.

Сиёсатшунос Александр Безделовнинг сўзларига кўра, агар ҳақиқатан ҳам ушбу тақиқни четлаб ўтишнинг барча вариантлари,  коррупция компонентини йўқ қилинса, кўпроқ рейдлар ўтказилса, бу ноқонуний муҳожирлар анча камайишига олиб келади ёки улар таксида ишлашни бутунлай тўхтатади. Мутахассиснинг фикрича, мазкур қонуннинг тўлиқ татбиқ этилиши фойдали бўлиши гумон. Муҳожирларнинг бозорни тарк этиши туфайли такси нархи сезиларли даражада ошиши мумкин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация