Мақола

1 201 09/12/2022

Аввалроқ ахборот агентлиги вилоят губернатори Александр Моор патент асосида ишлаётган хорижликлар учун такси ва йўловчи ташиш транспортларида ишлашни тақиқлаш муддатини узайтирганлигини ёзган эди.

МДҲдан келган мигрантлар таксида ишлаш имкониятини яратиш учун  “Яндекс.Go” тизимида тюменликлар номидан аккаунтларни расмийлаштирмоқдалар. Бу ҳақдаURA.RU”га Тюмень автопаркларидан бирининг эгаси сўзлаб берди.

Аввалроқ ахборот агентлиги вилоят губернатори Александр Моор патент асосида ишлаётган хорижликлар учун такси ва йўловчи ташиш транспортларида ишлашни тақиқлаш муддатини узайтирганлигини ёзган эди.

“Чет элликлар “Б” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган ва маълум ҳақ эвазига “Яндекс. Go”да аккаунтни расмийлаштиришга рози бўлган маҳаллий одамларни топадилар. Яъни бу шахслар мавжуд такси компанияларидан бири билан ўз номларидан шартнома тузишади. Шундан кейин мигрантлар келишилган тарзда жимгина ишлайверадилар. Бунинг учун уларнинг олдида ҳеч қандай тўсиқ йўқ.

Ҳар ой ўзларининг аккаунтидан ишлашни расмийлаштирилган шахсларга “келишув” бўйича 5-6 минг рублдан тўлаб туришади. Бу жуда катта пул эмас”,- деб таъкидлайди суҳбатдош “URA.RU”га, ўзининг номини сир сақлаш шарти билан берган  интервьюсида.

Унинг қўшимча қилишича, судланган ҳайдовчилар аввал ҳам худди шундай схемадан фойдаланган. “Схема бугун ҳам ишлаяпти. У синовдан ўтган. Yandex да деярли барчп текширувлар, шу жумладан фотосуратларни бошқариш масофадан туриб бошқарилади. Бундай вазиятда тизимни алдаш қийин эмас. Мигрантлар айнан шу услдан фойдаланишяпти”, – дейди суҳбатдош.

Бу масала юзасидан«Яндекс. Go»га сўровнома юборилди. Нашр ушбу сўровноманинг жавобини кутмоқда.

Сергей Малишев.

Манбаа: URA.RU

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация