Мақола

920 04/09/2023

Бу синф 2022 йилда ташкил этилган бўлиб, мактаб ўқув дастурини ўзлаштиришлари осон бўлиши учун унда фақат рус тилини яхши билмайдиган муҳожирларнинг болалари йиғилган эди. Ота-оналар фарзандларининг ажралиб қолишидан қўрқиб, бу қарорга қарши эдилар. Ушбу синфга раҳбарлик қилиш учун тайинланган ўқитувчи Ирина Плотникова рус тилини билмаган муҳожир болаларга дарс беришдан бош тортган.

Бир йил ўтгач, ўқитувчи синфни ташлаб кетди. Прокуратура ушбу иш бўйича тергов бошлаган. Мактабда бу синфга янги синф раҳбари тайинланган.

Волгоград вилояти Таълим, фан ва ёшлар сиёсати қўмитаси раиси Лариса Савина ўқитувчи мактабни эмас, балки синфни тарк этганини ва бошқа синфда ишлашни давом эттираётганини тасдиқлади. Савина, шунингдек, жорий ўқув йилида синф учун алоҳида таълим дастури ишлаб чиқилгани, болаларнинг ота-оналари собиқ ўқитувчининг кетгани сабабли маҳаллий ҳокимият органларига мурожаат қилмаганини таъкидлаган.

“Ихтисослаштирилган” синфдаги болаларнинг ота-оналари бу ташаббусга турлича муносабатда бўлишди. Баъзи ота-оналар, ўз фарзандларининг аралаш синфларда ўқиши уларнинг жамиятга  интеграциялашувига кўмак бўлади, деган фикрда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация