Россиядан чиқариб юборилган мигрант қонун билан “ҳазиллашиш”га қарор қилди.
Нефтеюганск полицияси Россия чегарасини кесиб ўтишда қонунларни бузган хорижликни аниқлаб, қўлга олди. Маълум бўлишича, қўшни республикалардан бирида яшовчи 43 ёшли эркак аввалроқ миграция қонунчилигини бузгани учун мамлакатдан чиқариб юборилган. У бармоқ излари орқали аниқланган.
2018 йилда унга уч йилга мамлакатга кириш тақиқланган эди. Бу чекловни четлаб ўтиш мақсадида мигрант ўзининг исми ва фамилиясини ўзгартирган. Янги ҳужжатлар билан у Нефтеюганскда иш топишни режалаштирган, аммо у иккинчи марта ҳибсга олинган.
Энди уни 300 минг рублгача жарима ёки 4 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда. Вилоятда миграция қонунчилигини бузишнинг бошқа ҳолатлари, жумладан, мигрантларни маҳаллий аҳоли уйларида ноқонуний рўйхатга олиш ҳолатлари ҳам қайд этилган.