Мақола

1 361 03/10/2023

Уфада мигрантлар иштирокида оммавий муштлашув бўлиб ўтди. Уларни яқин атрофдаги «тез ёрдам» биносида навбатчи шифокорлар ажратишга ҳаракат қилган, бироқ улар ҳам ҳужумга учраган. Бу Бошқирдистон пойтахтида бир неча кун ичида мигрантлар иштирокидаги учинчи шов-шувли ҳодисадир.

Воқеа кечаси Уфанинг Ленинград туманидаги Аксаков кўчасида содир бўлган. «Тет-а-тет» кафесида дам олаётган бир гуруҳ муҳожирлар ва   бошқа бир гуруҳ ўртасида  молиявий қарз туфайли низо келиб чиққан. Жаҳл устида кафе ҳовлисига чиқишган мижозлар ўртасида оммавий муштлашув бўлиб ўтган.

Кафе ёнида «тез ёрдам» биносидан чиққан тиббий ходимлар  жанжалкашларни ажратишга ҳаракат қилишган, бироқ  ўзлари тажовузга учраган. Жанжални тинчитиш учун «тез ёрдам»нинг барча ходимлари аралашишига тўғри келди.

Уришаётганларни ажратишга уринаётган бир нечта тез тиббий ёрдам ходимлари жароҳатланган – улардан бирининг тўпиғи синган. “Жангчи”лар тўхтаб турган «тез ёрдам» машиналаридан бирининг ойналарини синдиришган.

Бошқирдистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати можаро қўзғатганликда гумон қилинган тўрт нафар шахс қўлга олингани ҳақида хабар берди.

“Етиб келган милиция ходимлари томонидан можаро қўзғатганликда гумон қилинаётган тўрт нафар – чет эл фуқаролари қўлга олинди, улардан бири миграция қонунчилигини бузган ҳолда мамлакатимиз ҳудудида бўлган. Унга нисбатан материал тўпланган. Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 18.8-моддаси бўйича маъмурий иш очилди», – дейилади полиция баёнотида.

Муштлашувнинг бошқа иштирокчиларининг шахси аниқланмоқда, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари можаронинг барча ҳолатларига ойдинлик киритмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан “Безорилик” айблови  билан жиноий иши қўзғатилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация