Мақола

1 330 17/10/2023

Ўзбекистон фуқароси бедарак йўқолган деб эълон қилиниб, бир неча йил қулликда ушлаб турилган.

Мурожаат қилган Ўзбекистон фуқароси уч нафар қариндоши билан маҳаллий ресторанлардан бирида ишлаганини, бироқ иш берувчи уларнинг паспортини олиб, уларга иш ҳақи тўламаганини маълум қилган.

Бош консуллик ходимлари вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида воқеа жойига боришган, деб ёзади “Дунё” ахборот агентлиги. Иш берувчи билан гаплашгандан сўнг, у ҳужжатларни қайтариб бериб, ходимларга иш ҳақини тўлаган.

Андижон вилояти Избоскан туманида яшовчи А.А. янада ачинарли воқеага тушиб қолган эди. Иш берувчи уни алдов йўли билан Қозоғистонга олиб келган. Шундан сўнг у Ўзбекистон фуқаросини бедарак йўқолган деб эълон қилиб, уни бир неча йил ушлаб турган.

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Чимкент шаҳридаги ваколатхонаси ватандошимизни излаш ва уни ватанига қайтариш билан шуғулланган. Қозоғистоннинг “Сана Сизем” нодавлат ташкилоти Ўзбекистон фуқаросини бошпана ва озиқ-овқат билан таъминлаган, шунингдек, Ўзбекистонга қайтганида чегара постигача кузатиб қўйган.

Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консуллиги Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идораларига А.А.нинг мурожаатини назоратга олиш ва ҳуқуқбузарларга нисбатан жазо чораларини қўллашни сўраб хат юборди. Туркистон вилоятининг Ордабаси тумани полицияси Қозоғистон Жиноят кодексининг 126-моддаси (ноқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноий иш очди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация