Мақола

1 481 11/04/2023

Марказий Осиёдан келган икки мигрант 50 минг жаримага тортилди, бири эса ватанига депортация қилинди.

Улар ўйинчоқ квадрокоптерни ишга туширишди. Оқибати яхшиликка олиб келмайдиган парвоз Москва вилояти Зюзино туманида содир бўлди. Бунинг учун авиация ишқибозлари интернетда оддийгина дрон сотиб олишди ва уни ҳовлилардан бирида синаб кўришга қарор қилишди.

Зюзинолик пенсионер аёл деразадан йигитларнинг ўйинларини томоша қилди. Москвалик аёл муҳожирлар энди Украина учун бомба ташлашади, деб ўйлаган. У дарҳол бу ҳақда полицияга хабар қилган.

Полиция етиб келгач, ҳовлида ҳеч кимни топа олмади. Аммо йигитлар камералар томонидан аниқланган. Натижада 23 ёшли мигрантлар 50 минг рубль жаримага тортилди. 18 ёшли Саймиқ эса рўйхатдан ўтиш муддати ўтгани учун уйига кетди, деб хабар беради “Картотека”.

Огоҳ бўлинг, Россиянинг кўплаб ҳудудларида дрон/квадрокоптерлар/пилотсиз учар аппаратларни учириш тақиқланган!

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация