Мақола

1 020 27/02/2022

Украина Ички ишлар вазирлигининг “Ищи своих” (Яқинингни қидир) телеграм каналида Ўзбекистон республикаси фуқаросининг сурати ва паспорти жойланди.

Вазирлик ушбу каналда Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда ҳибсга олинган россиялик ҳарбий аскарлар ва диверсантларнинг ҳужжатлари ва фотосуратларини жойлаб бормоқда.

Эълон қилинган паспорт маълумотларига кўра, ўзбекистонлик А.Б. Наманган вилоятида 1987 йилда туғилган. Ҳозирча, унинг қаййўсинда ҳибсга олингани маълум эмас.

Ўзбекистоннинг Украинадаги консуллиги бу масалага тез орада ойдинлик киритишини кутиб қоламиз.

Migrant.mobi сайти Россия ва Украинадаги ўзбекистонлик ватандошларни зиддиятли томонлар сафида ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликка чақириб қолади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 154-моддаси “Ёлланиш” деб номланади ва шунга кўра, бундай ҳаракатлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Унга мувофиқ, моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация