Мақола

1 445 05/01/2023

Улар қуролланган ва Ростов вилоятига қочиб ўтган бўлиши мумкин.

Украинанинг Россия томонидан аннексия қилинган Луганск вилоятидаги «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясига тегишли ўқув-тайёрлов лагеридан 6 нафар маҳбус қочиб кетди. 

Эркаклар қуролланган бўлиб, улар Россиянинг Ростов вилоятига қочиб ўтган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Улар орасида Ўзбекистоннинг уч нафар, Россия, Беларус ва Қирғизистоннинг бир нафар фуқароси бор. Уларнинг исмлари ва бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

Қайд этилишича, маҳбуслар 21-22 декабрь кунлари лагердан қочиб кетишган. Ростов вилоятида қочқинларни излаб топиш ва қўлга олиш тадбири ўтказилмоқда.

«Вагнер» ХҲК ўқув-тайёрлов маркази Луганск вилоятининг Краснодонский туманида жойлашган.

«Вагнер» ХҲК шу йилнинг ёзидан бошлаб, Россия қамоқхоналарида жазо муддатини ўтаётган маҳбусларни, жумладан хорижликларни ҳам Украинадаги урушда қатнашиш учун ёлламоқда. Уларга камида 6 ой давомида урушда иштирок этгандан сўнг, озодликка чиқариш ваъда қилинмоқда.

Хабарга кўра, «Вагнер» ХҲК Россиянинг Курск ва Белгород вилоятларида ҳам ўқув-тайёргарлик лагерларини ташкил қилган, деб хабар беради «Кун.уз».

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация