Мақола

585 03/11/2023

Ўзбекистон Ресрубликаси Бош прокуратураси Россияда ишлаётган, яшаётган ўзбекистонликларни Украинада давом этаётган ҳарбий ҳаракатларга қатнашмаслик ҳақида бир неча марта огоҳлантирган эди.

Татаристонда истиқомат қилган Ўзбекистон фуқароси Илдар Хайруллин Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман суди томонидан 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Унга Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми (“Ёлланиш, яъни … шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши”) айблови бўйича айбдор деб топган.

Илдар Хайрулин оиласи томонидан тақдим этилган айблов хулосаси ва суд ҳужжатларида 2023 йилда олиб борилган тергов жараёнида Илдар Хайрулин 2014-2015-йилларда Донецк вилоятидаги жангларда қатнашгани аниқлангани айтилади.

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси жиноят далили сифатида “Миротворец” сайтида Илдар Хайрулин номига очилган профилни келтирган. Украинанинг “Миротворец” сайти Украинага қарши Россия армияси сафларида жанг қилаётган ёлланма аскарларнинг шахсини очиб берувчи интернет-ресурс сифатида танилган.

Қариндошлари “Миротворец” веб-сайтидаги сурат Илдар Хайрулинга тегишли эканлигини, у ҳақиқатан ҳам ҳарбий кийимда ва қўлида қурол билан суратга олинганини тасдиқлаган.

Бироқ, уларнинг сўзларига кўра, Хайрулин ушбу сайтда қўйилган суратга Россия ҳудудида бўлганида тушган, у Украинага умуман бормаган ва фотосуратда тасвирланган қурол ўқотар қурол эмас.

Тергов ушбу фотосуратда ҳарбий кийимда ва қўлида қурол билан олинган шахс ҳақиқатан ҳам Илдар Хайрулин эканлигини тасдиқлади ва профил эгаси ўз постларида Украинада “ҳарбий ҳаракатлар ҳақида маълумот берган” ва “жангларда иштирок этиш мақсадида ҳаракат қилган”.

Бундан ташқари, Хайрулиннинг мобил телефонида унга қарши айбловни тасдиқловчи скриншотлар топилган, кейинчалик улар далил сифатида олинган.

Шу ўринда, Россияга тирикчилик мақсадида борган ҳамюртларимизни жанжалли ҳолатлар, Украина ҳудудига мўмай пул топиш ниятида бориш каби ҳаракатлардан қайтишга даъват қиламиз. Чунки бу ҳаракат учун ҳам Украина, ҳам Ўзбекистон қонунлари бўйича қаттиқ жазолар кўзда тутилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация