Мақола

426 24/02/2023

РОССИЯ ПРОПАГАНДАСИ АРГУМEНТЛАРИ

Бугунги кунда дунё сиёсатидаги энг муҳим воқеа Россия ва Украина уруши ҳисобланади.  Уруш бошланишидан олдин бир неча йиллар давомида Россия ҳукумати назоратидаги оммавий ахборот воситаларида Украинада бўлаётган воқеалар фаол ёритилди ва у ердаги жараёнлар ҳақида маълум бир қарашлар жамоатчилик фикрига сингдирилди.

Украинада ҳокимиятга миллатчилар келганми?

Россия Украинага бостириб киришда иккита катта бир нуқтага яъни ўзининг аргументига мурожаат қилдики, 1-си денацификация яъни нацистлардан тозалаш, 2-си демилитаризация яъни ҳарбий қудратини, ҳарбий салоҳиятини сўндириш ёки йўқотиш. Демак, Россия пропагандасига кўра Украина ҳокимиятига миллатчилар келаётган экан. Бу ҳақиқатда жуда бир қизиқ баёнот. Лекин Россиянинг мана шу пропаганда нуқтаси ҳаддан ташқари кулгили дейишимиз мумкин. Биринчидан, Украина сиёсий тизими дунёда тан олинган демократик тизимлардан биттаси.

Яъни ҳар 5 йилда Украина ҳокимиятида олий ҳокимият ёки президентлар алмашиниб турибди. Бу биринчи аргумент. Иккинчиси Украина парламентида ниҳоятда кучли муҳолифат мавжуд яъни Украина ҳокимиятида президент ва унинг партияси тўлақонли ҳокимиятни монополия қилиш имконияти эга бўлгани йўқ. Учинчи аргумент Украинада ҳақиқатан мустақил бўлган ОАВ контингенти шаклланиб улгурган. Тўртинчиси: Украина ҳокимиятида фақат украинлар эмас аксинча этник камчиликлар ва бошқа миллатлар мутлақ кўпчиликни ташкил қилади. Яъни бугунги Украина президенти Зеленский у ўзининг яҳудий эканлигини яширмайди ва унинг бобоси иккинчи жаҳон урушида қатнашганлигини ва унинг аждодлари иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлганлигини ҳамма билади.

Украина парламенти, суд ҳокимияти, президентт маъмурияти яъни админстрацияси бошқа кўплаб олий мақомдаги давлат мулозимлари улар этник камчиликлар ёки яҳудийлар ёки татарлар ёки руслар, жумладан украинлар, корейслар ва бошқа миллатлардан ташкил топади.

Камолиддин Раббимов Россиянинг бу аргументига шундай баҳо беради:  Украина жамиятида ҳақиқатда миллатчи элементлар мавжуд.

Жумладан парламент сайловларида Украинадаги миллатчи партиялар ўзларининг номзодларини қўйди, партиянинг сайловда иштирок этиши учун ҳаракат қилди, лекин Украин жамияти уларга 1,5 % дан ортиқ овоз бермади. Зеленский ҳокимиятга келишидан олдин тўлақонли русийзабон эди. Ўзининг сайлов компаниясини тўлиқ рус тилида олиб борди. У ўша сайлов жараёнида ҳаттоки украин тилида гапиришга анчагина қийналди. Қолаверса, Киев бўлсин, Украинанинг шарқи бўлсин ёки жануби, Одесса шаҳри ёки Қрим аҳолиси бўлсин, анъанавий равишда, тарихан одатда асосан рус тилида гапирган жамият ҳисобланади.

Агар Зеленскийга овоз берган ўша ҳудудлар овозига қарайдиган бўлсак Зеленский мутлоқ сайлов компаниясида ғолиб бўлди, чунки ҳамма ҳудудларда энг ками 60-65 % аҳоли Зеленскийга овоз берди. Жумладан тўлиқ русийзабон аҳоли ҳам. Ва баъзи бир ҳудудлар ҳаттоки ғарбий миллатчи дейилган Львов атрофидаги ҳудудларда ҳам тахминан ўша 60% дан юқори бўлди дейишимиз мумкин. Ва бундан келиб чиқадики, Зеленский русийзабон, рус тилида гапирган, россияда карьера қилган КВН да танилган шахс сифатида аҳолининг русийзабон яъни руслар, этник руслар ва рус тилида гапирувчи украин аҳолиси ичида ҳам ниҳоятда машҳур эди. Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Россиянинг Украина ҳокимиятини миллатчилар эгаллаб олди яъни нацистлар эгаллаб олди деган пропаганда қараши тўлақонли Россиянинг агрессив, шовинистик ва империалистик яъни империячилик, постсовет ҳудудида ўзининг геосиёсий қутбини шакллантириш мақсадида Украинани ўзининг геосиёсий назоратига олишга қаратилган қадамлардан биттаси ҳисобланади.

Ҳақиқатдан ҳам 2014-21 йиллар давомида Шарқий Украинада этник русларга қарши геноцид уюштирилдими?

Дунё ҳамжамияти бугун миллатчиликка, ксенофобияга ҳар қандай фашистик, нацистик ғояларга жуда ҳам эътиборли. Дунёда юзлаб балки минглаб халқаро ташкилотлар мавжуд агар улар мана шунда бирор бир ҳокимият ёки бирор бир ижтимоий гуруҳ агарки, бошқаларни муттасил ва тизимли давлат сиёсати даражасида камситадиган бўлса унга ҳеч бир халқаро ташкилот, дунё ҳамжамияти тоқат қилмайди. Ва бундай ташкилотлар ўнлаб балким юзлаб докладлар, мақолалар, кўрсатувлар ёки ёзган ёки суратга олган бўлар эди. Яъни дунёда бугун инсониятга қарши жиноят ёки инсонларнинг, ижтимоий қатламларнинг, этник гуруҳларнинг қадр-қимматини камситиш билан курашиш дунё сиёсатида жуда ҳам юқори бир даражада ўзининг ифодасини топган.

Россия маргинал давлат эмас аслида. Россияда ҳокимиятга яқин бўлган ўнлаб, юзлаб мутафаккирлар, ОАВ ва давлатнинг назоратида бўлган инсон ҳуқуқлари ташкилотлари мавжуд.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация