Мақола

690 27/02/2022

Ўзбекистон фуқароларидан иборат биринчи эвакуация гуруҳи кеча Лвовдан Польша чегарасига қараб йўлга чиққан эди.

Бу ҳақда мамлакатнинг Украинадаги элчихонаси хабарига таянган ҳолда ТИВ расмий вакили маълум қилди.

Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Элчихонаси хабарига кўра, 26 феврал куни Тошкент вақти билан соат 20.30да 90дан зиёд Ўзбекистон фуқароларидан иборат биринчи эвакуация гуруҳи Лвовдан “Краковец” назорат-ўтказиш пункти йўналиши бўйлаб йўлга чиққан.

Вазирлик томонидан 27 феврал куни берилган маълумотга кўра, Украинанинг Лвов шаҳридан Ўзбекистон фуқароларидан иборат навбатдаги гуруҳ ҳам Украина-Польша чегарасидаги «Краковец-Карчова» назорат-ўтказиш пункти сари йўлга чиққан.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси тақдим этган маълумотга кўра, шу вақтгача 600дан зиёд Ўзбекистон фуқаролари Польша чегарасига етказилган.

“Шундай кунларда бизга ёрдам қилаётган Юртбошимиз соғ бўлсинлар” дейди Украинадаги ватандошларимиздан бири.

Элчихона вакилларининг маълум қилишича, Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари изчил давом этмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация