Maqola

924 28/02/2022

Украинадан Ўзбекистонга эвакуация қилинаётганларнинг биринчи гуруҳи махсус рейс билан бугун Тошкент халқаро аэропортига қўнади.

Uzbekistan Airways матбуот хизматига кўра, ҳозирда, Полшанинг Катовице шаҳри аэропортида Тошкентга учиш учун Ўзбекистоннинг 241 фуқароси рўйхатдан ўтмоқда.

Маълумот учун, Украинадан эвакуация қилинадиган ўзбекистонликларнинг биринчи гуруҳини олиб келиш учун Uzbekistan Airways махсус самолёт ажратган.

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси маълумотларига кўра, фуқароларни Украинанинг “Краковец” назорат-ўтказиш пунктига етказишни тезлаштириш мақсадида 7 та автобус ижарага олинган бўлиб, Украина-Полша чегарасига шу вақтга қадар 11 та рейс амалга оширилган. Ушбу рейслар орқали мамлакатимизнинг 560 нафар фуқароси Полша чегарасини кесиб ўтган.

Қайд этилишича, ватандошлар озиқ-овқат билан таъминланган, кексалар ва болали аёллар учун дам олиш жойлари ташкиллаштирилган.

Бугун Тошкентдан ҳавога кўтарилган биринчи эвакуация самолёти Тошкент вақти билан 12:45 да Катовице аэропортига қўнган.

Шунингдек, эвакуация жараёнларини давом эттириш учун Тошкентдан Польшага иккинчи махсус самолёт ҳам йўлга чиққан. Мазкур рейс Тошкент вақти билан соат 21:00 атрофида Полшага етиб бориши кутилмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya