Мақола

724 24/04/2022

Талабалар 26 апрелдан бошлаб таълим муассасаларига мурожаат қилишлари зарур.

Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан Украинадан қайтиб, республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқароларнинг аризаларига мувофиқ уларнинг ўқишини соддалаштирилган тартибда кўчиришга рухсат берилди.  Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Шу муносабат билан ариза топширган талабалар жорий йилнинг 26 апрелидан бошлаб ўқишни кўчириш истагини билдирган олий таълим муассасасига мурожаат қилиши лозим.

Эслатма: Ўқишини кўчиришга рухсат берилган фуқароларнинг ҳужжатларини расмийлаштиришда аввалги йилларда таҳсил олиб, сўнгги йилларда талабалар сафидан четлатилган ёки академик таътилда бўлган фуқароларнинг ўқишини кўчиришга рад жавоби берилади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация