Мақола

1 131 20/08/2023

Харков, Херсон, Николаев, Запорожье, Суми, Хмелницкий, Львов ва Киевдлик 45 нафар украиналик бола ва уларнинг ҳамроҳлари Тошкентга дам олиш ва реабилитация учун учиб келишди. 12 кун давомида улар «Анор» тоғ лагерида бўлишади.

Уруш жафосидан азият чеккан болаларни ўзбек миллий одатларига кўра кутиб олишди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон тадбиркорлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари томонидан уюштирилиб, улар Украина элчихонасининг болаларга психологик мувозанатни тиклаш, Украина шаҳарларига ҳар кунги ҳаво рейдлари ва ракета ҳужумларини унутишга ёрдам бериш ҳақидаги мурожаатига жавобан бўлди.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси маълумотларига кўра, 2023 йил февраль ойи охири ҳолатига кўра, Украинада ҳалок бўлган тинч аҳоли сони 8,1 минг, жароҳатланганлар сони 13,4 минг нафарга етган.

Ҳалок бўлганлар орасида 3,5 минг эркак, 2,1 минг аёл, 256 ўғил, 201 қиз бола бор.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация