2022 йил 3 мартдан эътиборан Ўзбекистоннинг деярли барча банклари рубл сотиб олиш ва сотиш амалиётини жорий қилди.
Бу Россияда меҳнат қилаётган меҳнат мигрантларига қулайлик тақдим этиш мақсадида қилингани таъкидланмоқда. Марказий Банк тавсияларидан келиб чиққан ҳолда ўзбек банклари маъмурий йўлак доирасида рубл курсини белгилади. Бунда рубл/сўм курси қуйидагича тавсия этилди:
Рубл сотиб олиш курси 97 сўм.
Рубл сотиш курси 102 сўм.
Ҳозирда Ўзбекистоннинг “Турон банк”, “Алоқабанк”,”Asia Alliance Bank”, “Универсал банк”, “Пойтахт банк”, “Трастбанк”, “Ravnaq-bank”, “Капиталбанк”, “Народный банк”, “Узпромстройбанк”, “Ziraat Bank”, “Hamkorbank”, “Агробанк” банклари рублни 97 сўмдан сотиб олиб, 102 сўмдан сотмоқда.
Рублни энг паст нархда харид қилаётган банк NBU (Ўзбекистон Миллий банки) ҳисобланади. У бир рублни 60 сўмга айирбошлаяпти. Анорбанк ва Асакабанк эса рублни энг қиммат нархларда сотмоқда:
1 рубл = 140 сўм
Мигрантлар учун оддийгина арифметика:
Ўзбекистонда 1 АҚШ долларини сотиб олиш ўртача 10 930 сўм. 100 АҚШ доллари 1 миллион 93 минг сўм бўлади.
1 рубл = 97 сўм
1 млн 93 минг сўм/97 сўм = 11,268 рубл
Банки.ру маълумотларига кўра, рус банклари орасида “Химик” банки долларни энг арзон нархда пулламоқда:
1 доллар = 124 рубл
Демак, ушбу ҳисобга кўра, 100 доллар Россияда:
124х100 = 12,400 рубл тўлайди.
12,400 – 11,268 = 1,132 рубл
Рубл валютасини ўзбек сўмига алиштираётган шахслар 1,132 рубл ёки 1,132/97 = 11 доллар ютади. Бу энг кам нархлардаги кўрсаткич.
Бироқ, мазкур ҳолат ўзбекистонлик айрим иқтисодчиларда савол тўғдирмоқда. Улар, “чўкаётган рубл сўмни ҳам чўктирмоқдами” деган савол билан ҳукуматга мурожаат қилишган. Хусусан, иқтисодий таҳлилчи Отабек Бакировга кўра, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлган Қозоғистон ва Қирғизистон банклари ҳам ўз миллий валюталарининг қадрини тўғри белгиламоқда. Бироқ, нима учундир Ўзбекистон банкларида рубл/сўм курсини бозор белгиламаяпти.