Мақола

671 16/07/2022

Улан-Удэ шаҳрида Россия Ички ишлар вазирлигининг “Паспорт-виза хизмати” Федерал давлат унитар корхонасининг янги филиали очилди,-деб хабар беради, migranto.ru сайти.

Бу ерда чет эллик фуқролар “Ягона дарча тамойили бўйича хизматлардан фойдаланишлари мумкин.

Мазкур марказда  вақтинчалик яшаш учун рухсатнома (РВП), яшаш учун рухсатнома (ВНЖ), Россия Федерацияси фуқаролигини олиш ва патент олиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш мумкин бўлади.

Бундан ташқари чет эллик фуқаро сифатида рус тили, Россия тарихи ва Россия қонунчилиги асослари бўйича тест синовларидан ўтиш мумкин.

Чет эллик мигрантларга ҳужжатларни таржима қилиш, ихтиёрий тиббий суғурта полисини расмийлаштириш ва тиббий кўрикдан ўтишда ёрдам кўрсатилади.

Марказнинг очилиш маросимида Бурятия Ички ишлар вазири Олег Кудинов, фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича ҳукумат администрацияси раҳбарининг ўринбосари Михаил Харитонов, миграция бошқармаси бошлиғи Валерий Прилепский ва миллий диспоралар раҳбарлари иштирок этишди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация