Мақола

3 279 18/09/2023

Одинцоводаги 6-мактабнинг рус тили ўқитувчиси Гулчеҳра Каримова миллати туфайли саводсизликда айбланган. Буларнинг барчаси «Мамочки Одинцово» гуруҳидаги битта пост туфайли содир бўлди. Унда аноним муаллиф ўқитувчи бешинчи синф ўқувчилари билан дарсда сўзни нотўғри талаффуз қилганидан ғазабланган.

Айбловни исботлаш учун муаллиф ўқувчилардан бирининг дафтаридаги фотосуратларни келтирган.

Бу маълумот ижтимоий тармоқда тез тарқалиб кетган ва тез орада ўқитувчини ишдан бўшатиш кераклиги ҳақидаги талаблар пайдо бўла бошлаган. Уларнинг баъзилари ўқитувчини “маймун” деб ҳақорат қилишгача борган.

— Мактабда қандай тартибсизликлар бўляпти? Қонун бўйича таълим юқори сифатли бўлиши керак. Рус тилини билмайдиган Гулчеҳрага ўхшаган ўқитувчилар нега фарзандларимизга дарс беради? — деб сўраган Татьяна исмлм фойдаланувчи изоҳларда.

– Мен буни халққа қарши жиноят деб билган бўлардим! Уларга қўй сўйишни ўргатса, яхши бўларди, ҳеч бўлмаганда, уларда шу соҳада  маҳорат бор”, — дейди яна бир шарҳловчи Александр.

Кейинчалик маълум бўлишича, барча айбловлар асоссиз экан. Гулчеҳранинг ҳамкасблари унинг йигирма йиллик тажрибага эга ўқитувчи эканлигини, университетда рус тили ва адабиёти ўқитувчиси мутахассислиги бўйича таҳсил олганини айтишган. У шу ўқув йилида 8-сонли мактабда иш бошлаган ва миллати туфайли тушунмовчиликлар юзага келишидан қўрққанди, лекин у бунинг бунчалик тез содир бўлишини кутмаганди.

Нашрлар интернетда пайдо бўлганидан сўнг, мактаб раҳбарияти унинг ишини текшириб, ҳеч қандай хато топмаган, болалар эса ўқитувчи билан ҳеч қачон баҳслашмаганликларини айтишган.

“Мактаб ходимлари “саводсиз муҳожир ўқитувчи” ҳақидаги хабарни Гулчеҳранинг миллатини ёқтирмаган ота-оналардан бири бошлаган деб гумон қилмоқда”, — дея хабар беради Baza телеграм канали.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация