Мақола

596 24/11/2022

Челябинск маъмурияти ижтимоий ва маданий мослашув марказига бепул фойдаланиш учун жой ажратди.

“Мекендештер” (“Ватандошлар”) шаҳар жамоат ташкилоти қирғизистонлик мигрантларга ижтимоий-маданий мослашиш ва интеграциялашувида ёрдам беради.

Мазкур ташкилотда чет эл фуқаролари бепул юридик маслаҳат олишлари мумкин. Мутахассислар мигрантларга Россиянинг миграция қонунчилигидаги ўзгаришларни батафсил тушунтирадилар, тиббий кўрикдан ўтиш, бармоқ изларини олиш, яшаш жойида рўйхатдан ўтиш зарурлиги ҳақида гапирадилар. Шунингдек, марказда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшлар тарбияси, болаларнинг мактабгача таълим-тарбиясини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Мигрантларнинг  тил билмаслиги, қонунларни билмаслик, нотўғри йўналиш, менталитет, урф-одатлардаги тафовут, ўз ҳуқуқлари ва шаҳарда содир бўлаётган воқеалардан паст даражада хабардорлик улар учун тўсиқ бўлмоқда. Мигрантлар тез-тез виждонсиз иш берувчилар ва уй эгаларига дуч келмоқдалар.

Марказга келган фуқароларга адвокатимиз ва кўнгиллиларимиз меҳнат шартномаларини расмийлаштириш, давлат муассасалари қабулига ёзилиш, турли масалалар бўйича маслаҳатлар беришлари мумкин. Аслида биз давлат идораларига ҳам ёрдам берамиз. Ахир она тилингизда тушунтирсангиз, мигрантлар яхши тушунади”, деди “Мекендештер” маркази раиси Зийна Бакирова “АСИ” нашрига.

Мигрантларни маданий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ватандошларнинг ўзига хослигини сақлаб қолиш билан шуғулланади. Бу ерда қирғиз маданияти ва анъаналари кўргазмаси очилди, кутубхона ташкил этилади, учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилади. Шунингдек, мигрантлар Челябинск тарихи ва диққатга сазовор жойлари бўйича маърифий маърузалар, оммавий байрамлар, мусобақаларда қатнашишлари мумкин бўлади.

“Биз улар ўз маданиятини билишларини ва ўз ватанларидан узоқда бўлганларида ижодий қобилиятларини намоён этишларини истаймиз. Бизда ҳамон Россияда туғилган қирғизистонлик ватандошлар фарзандларининг она тилини билмаслиги билан боғлиқ ўта кескин муаммо бор. Шу боис улар учун курслар очишни режалаштирганмиз, катта ёшли меҳнат мигрантларинга рус тилини ўргатамиз. Бунинг учун аллақачон ўқитувчиларни ҳам танлаб олганмиз”, — дея хулоса қилди Бакирова.

Келгуси йилнинг март ойида ННТ анъанавий баҳорги  “Наврўз” байрамини ташкил қилади ва биринчи марта Челябинскда Россияда ишлаётган мигрантлар муаммоларига бағишланган Меҳнат форумини ташкил қилади. Улар ўзаро тажриба алмашиш учун турли вилоятлардан мутасаддилар, диаспора вакиллари, ижодий жамоаларни таклиф этишни режалаштирган. Бу ҳақда “АСИ” нашри маълум хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация