У Саратов вилоятида яшаган.
Махсус операция давомида Саратов вилоятининг яна бир фуқароси ҳалок бўлди. Энгельс тумани маъмурияти сайтида Сергей Шевченко исмли фуқаронинг урушда қурбон бўлгани айтилган.
Расмийларнинг сўзларига кўра, Шевченко 1991 йил 14 октябрда Ўзбекистоннинг Навоий шаҳрида туғилган. Энгельс шаҳридаги 26-сонли ўрта мактабда ўқиган. 2007 йилда Энгельс саноат-иқтисодиёт коллежини тамомлаган. 2011 йилда Иваново ҳаво-десант кучларида ҳарбий хизматда бўлган. Шундан сўнг у Гагарин номидаги давлат техника университетининг қурилиш муҳандислиги йўналишига ўқишга кириб, кейин “ЖЭУ-1” ташкилотида ишлаган.
Унинг “махсус операция”га қачон борганлиги айтилмаган. Шевченко қачон вафот этгани ҳақида ҳам маълумот йўқ.