Мақола

1 342 02/08/2023

Муҳожир Россия қамоғида урушга боришга мажбурлангани ҳақида сўзлаб берди.

Қирғизистонлик муҳожир Нурлан Ўрмонов Россиядаги кўрган-кечирганлари ҳақида гапиради. У эндигина 19 га кирган ва Краснодардаги заводга ишлаб пул топиш учун келган. У яқинда Краснодар ўлкасида ҳибсга олиниб,  бир ойга яқин хорижликлар учун махсус қамоқхонада ўтирди. Ушбу приёмникда уни Россия армияси билан шартнома имзолашга ва Украинага урушга юборишга ҳаракат қилишди. Нурлан шартнома имзолашдан бош тортган ва Қирғизистонга депортация қилинди. У бу рад жавоби туфайли депортация қилинганини айтади.

Мигрантнинг айтишича, у бошқа муҳожирлар билан бирга яшаган ётоқхонада полиция томонидан ўтказилган мигрантларга қарши рейд чоғида қўлга олинган.

“Биз ухлаётган эдик, полициячи келиб уйғотди ва ётоқхонадан чиқишга мажбур қилди. Ҳужжатларим ҳаммаси жойида эди, лекин миграция марказининг  маълумотлар базасида мен ҳақимда маълумотлар чиқмади, – дейди Ўрмонов врқеа ҳақида гапирар экан.

Унинг ҳужжатлари бекор қилиниб, махсус тергов изоляторига жўнатилди. У ерда бўлган вақтида унга бир неча бор рус армияси билан шартнома имзолаш таклиф қилинган, бироқ у юқори маош ва Россия фуқаролиги ваъда қилинганига қарамай, рад жавобини берган. Тергов изоляторида уни урушга боришга ишонтириш мақсадида қўрқитишган ва овқатдан маҳрум қилишган.

Унинг айтишича, тергов изолятори маъмурияти ҳатто ҳибсга олинган Украина фуқароларини ҳам ўз ватанига қарши жангга боришга мажбурламоқда.

Ўрмоновнинг даъво қилишича, унга судда сўзга чиқишга ҳам рухсат берилмаган ва фақат полиция баёноти асосида депортация қилинган. Ҳозир у Қирғизистонда яшайди ва мамлакат пойтахтига мева жўнатиш билан шуғулланади. Унга беш йил давомида Россияга кириш тақиқланган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация