Maqola

1 187 06/08/2022

Қирғизистон ҳукумати ўзбекистонликларга куч ишлатаётган таксистлар масаласига эътибор қаратди.

Кўпчиликка маълумки, Ўзбекистондан Россияга кетиш учун самолёт билетлари кундан кунга қимматлаб кетяпти. Шу сабабдан ватандошларимиз Россияга етиб олишнинг ҳар хил йўлларини синаб кўришмоқда. Булардан бири Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳри орқали учиш. Ўш аэропортидан Россияга бориш ёки қайтишда чипта нархлари деярли бир баравар, яъни 150 доллар арзонроқ. Бу албатта яхши, лекин танганинг иккинчи томони ҳам бор.

Куни кеча, ижтимоий тармоқларда Ўш орқали Ўзбекистонга қайтаётган ватандошларимиз «мафиоз» таксистлардан азият чекаётгани тасвирланган видео тарқалди.

Кўриб тушунганингиздек, қирғизистонлик айрим таксистлар ўзларидан мафия тўдасини ясаб олиб, муҳожирларга куч ишлатиб, пулларини беришга мажбур қилмоқда. Ўзи билет нархидан қочган ўзбекистонликлар, ёмғирдан қочиб дўлга тутиляпти. Бундай ҳолат ҳеч кимга ёқмаслиги турган гап. Энг ажабланарлиси шуки, бу ҳайдовчиларга ҳеч бир давлат органлари чора кўргани йўқ

Ишбилармон таксистлар 2 август куни Россиядан Ўшга учиб келган Ўзбекистон фуқароларини мажбуран машинага ўтқазиб, чегарагача 5−6 кмлик йўл учун 500 сом (65 минг ўзбек сўми) ва ҳар бир йўловчи учун ундан ҳам кўпроқ пул тўлашга мажбурлаган. Юртдошларимиз ёрдам сўраб қирғиз расмийларига мурожаат қилишган. Видеомурожаaтдан сўнг Қирғизистон Президентининг Ўш вилоятидаги вакили Зиядин Жамалдинов Ўш аэропорти ва “Дўстук” чегара ўтказиш пунктидаги такси ҳайдовчилари ўртасида Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ўтказиб, сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш, уларга шароит яратиш бўйича топшириқ берди.

Бундан ташқари, Қирғизистон Жогорку Кенеши депутати Жанар Акаев Ўш аэропортидаги вазиятни яхшилаш ва Ўзбекистондан транзит йўловчилар учун қулайроқ шароит яратишни сўраб ҳукуматга мурожаат қилган. Унинг сўзларига караганда, маҳаллий таксичиларнинг Ўзбекистон фуқароларига муносабати ва чегарадаги «Дўстлик» назорат пунктидаги шароитлар яхши эмас. “Дўстмиз, қардошмиз, ураа…” деган гаплар қаёқда қолди?

Ушбу ҳолатга Ўзбекистон ҳукумати қандайдир бир фикр билдирдими? Йўқ!

Биринчидан, агар  Ўзбекистон ҳаво йўлларида чипта нархи арзон бўлганда ўзбекистонликлар Ўш шаҳри орқали Россияга боришни афзал кўришмаган бўларди. Пул ҳам ўзимизда қоларди, юртдошларимиз ҳавфсизлиги ҳам таъминланарди. Ўзи нега бунча қиммат? Изоҳ борми? Авиа чипта нархлари қайси тартиб ва критериялар асосан белгиланади? Бў номаълум!

Ҳар ҳолда Қирғизистон ўз ҳудудига ташриф буюрувчилар учун қайғурди ва муҳожирларнинг муаммоси бееътибор қолмади. Шунисидан хурсандмиз!

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya