Мақола

1 552 25/05/2022

Айни вақтда санъаткор “Домодедово” аэропортида бўлиб турибди.

Сешанба куни Тошкентдан Москвага учиб борган қўшиқчи Наргиз Зокирова Россияга киритилмади, деб хабар беради Интерфакс агентлиги.

У тарихий ватани Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкин. Ҳозирча бу борада Ўзбекистон томонидан ҳеч қандай изоҳ берилмаган.

Наргиз Зокирова Ўзбекистонда, таниқли мусиқачилар оиласида туғилган. 1995 йилда ота-онаси билан биргаликда АҚШга кўчиб кетган. 2013 йилда у Россиянинг “Голос” телевизион лойиҳасида иккинчи ўринни эгаллаган ва шундан буён Россия Федерациясида ижод қилади.

Шу йилнинг апрель ойида Ўзбекистон ижтимоий тармоқларида хонанданинг Ўзбекистонга қайтгани ҳақида хабарлар берилди.

Россиянинг Украинада махсус операцияси бошланганидан сўнг Зокирова Тошкентга келган ва бу ерда Россияни танқид қилган эди.

Айтиб ўтиш керакки, Қримдаги концерти туфайли Украина ҳам санъаткорнинг мамлакатга киришига тақиқ қўйган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация