Мақола

1 010 07/06/2023

5 июн куни эрталаб Москва вилоятининг Сергиев Посад шаҳрида тожикистонлик меҳнат муҳожирлари истиқомат қилаётган тўртта вагон ёниб кетган.

Муҳожирлардан бири воқеа жойидан олган видеосида вагончада яшаганлар қутилиб қолганини, бироқ шахсий буюмлари ва ҳужжатларини сақлаб қола олмаганини айтади.

“Биз дарҳол ўт ўчириш бўлимига қўнғироқ қилдик, аммо ўт ўчирувчилар келмади. Кўплаб муҳожирларнинг бор-буди – кийим-кечак, шахсий буюмлари, ҳужжатлари ёниб кетди”, — дея қўшимча қилган тожикистонлик муҳожир.

Видеода муҳожирларнинг ўзлари вагонларни қамраб олган алангани ўчиришга уринаётгани акс этган.

Сергиев Посаддаги ёнғин ҳақида расмий маълумот йўқ. Ёнғинга нима сабаб бўлгани номаълум.

Ўтган йили Свердловск вилоятининг Белоярский туманидаги хусусий уйда содир бўлган ёнғин оқибатида тожикистонлик бир оила жабр кўрган эди.

Россия расмийлари, кўпинча, ёнғинларда мигрантларнинг ўзларини айблайди. Мигрантлар, ўз навбатида, иш берувчилар айби билан оддий яшаш шароитларидан маҳрум бўлаётганини айтади.

Худди шу Сергиев Посадда 2011 йилнинг декабр ойида қурилиш вагонларидан бирида содир бўлган ёнғин тўрт нафар одамнинг умрига зомин бўлган эди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация