Мақола

594 27/12/2022

Россия авиакомпанияси ҳафтада бир марта – душанба куни янги рейсни амалга оширади.

Utair авиакомпанияси 2023 йилдан Самара-Самарқанд йўналиши бўйича парвозларни бошлайди, деб ёзади Samru нашри Самаранинг Курумоч аэропорти матбуот хизмати маълумотига таяниб.

Россия авиаташувчиси 2023 йил 16 январдан бошлаб ҳар ҳафта янги йўналишда хизмат кўрсатишни бошлайди. Йўловчилар компаниянинг Boeing 737 самолётларида парвоз қиладилар. Рейслар Курумоч аэропортидан ҳар душанба куни амалга оширилади.

Парвозлар жадвали (барча аэропортлар учун маҳаллий вақт): 

  • Самарадан жўнаб кетиш — 13:20, Тошкентга келиш — 17:20;
  • Тошкентданжўнаб кетиш — 18:20, Самарага келиш — 20:20.

Utair авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозлар географиясини босқичма-босқич кенгайтирмоқда. Апрель ойида компания Тошкентдан Тюмень ва Сургутга, июнь ойида эса Москва ва Самарқанд ўртасида парвозларни йўлга қўйган. Июль ойидан бошлаб у Тошкент-Уфа йўналиши бўйича парвоз қилмоқда, деб ёзади Spot.uz.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация