Мақола

689 18/01/2023

Utair авиакомпанияси Ўзбекистонга 2011 йилдан бери йўловчи рейсларини амалга ошириб келмоқда.

Россиянинг Utair авиакомпанияси парвозлар сонини оширди ва Ўзбекистонга янги йўналишни очди.

Аввалроқ авиаташувчи Москва – Самарқанд йўналиши бўйича ҳафтасига тўрт марта: душанба, сешанба, чоршанба ва шанба кунлари йўловчи авиаташувларини амалга оширган.

2023 йил 16 январдан бошлаб “Самарқанд” аэропорти ҳафтасига бир марта – душанба кунлари Самарадан қўшимча мунтазам авиақатновни қабул қилади.

Шунингдек, авиакомпаниянинг янги парвоз йўналиши “Фарғона” халқаро аэропортига бўлади. Фарғона – Сургут йўналиши бўйича парвоз 2023 йил 22 январдан бошлаб ҳафтада бир марта – якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, Utair ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари Москвадан Фарғонага парвозларни амалга оширишда давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Utair авиакомпанияси Ўзбекистонга 2011 йилдан бери йўловчи рейсларини амалга ошириб келмоқда. Авиакомпания Самарқанд ва Фарғонадан ташқари “Тошкент” ва “Бухоро” халқаро аэропортларига ҳам мунтазам парвозларни амалга оширади, деб хабар берди Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация